Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Бекобод авто» чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Б.Д. божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу жараёнда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, пайпоқлар ичига яширилган 20 минг АҚШ доллари топилди.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости ходими томонидан фуқаро Д.К. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида ички кийимига яширилган ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 миллион қозоқ тенгеси қўшни давлатга олиб ўтилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)