Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Мазкур қарор билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ва туман ҳокимликларининг айрим маҳаллалар ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Қарор лойиҳасига Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ва уларнинг номлари ҳамда бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳалла чегаралари тавсифлари тақдиқланиши мумкин. Бироқ улар муҳокамага қўйилмаган.
Қарор лойиҳасида «Тошкент шаҳридаги маҳаллалар сони 508 та деб ҳисоблансин» деган банд кўрсатилган.
Қарор лойиҳаси 29 декабргача муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)