Халқаро теннис федерацияси (ITF) таснифига кўра, сербиялик Новак Жокович ва руминиялик Симона Ҳалеп 2018 йилнинг энг яхши теннисчилари деб топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жокович ITF таснфига кўра, йил теннисчи номини олти марта қўлга киритиб, бу борадаги рекордчи Пит Сампрасга етиб олди. Ҳалеп эса ушбу мукофотни биринчи маротаба қўлга киритди.
«Бу совринни яна бир бор қўлга киритиш мен учун улкан шараф. Совринларим сони Пит Сампрасники билан тенглашганидан хурсандман», — деди сербиялик теннисчи.
Бу йил Жокович тўртта совринни қўлга киритди. Хусусан, Уимбилдон ва US Open ғалаба қозонди. Натижада ATP рейтингида 22-ўриндан 1-поғонага кўтарилди. Ҳалеп ушбу мавсум узоқ муддат WTA рейтингини бошқарди ва «Roland Garros» ҳамда яна иккита мусобақада ғолибликни қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)