УЕФА ташкилоти Европа Лигасининг 6-туридан ўрин олган «МОЛ-Види»—«Челси» учрашувидаги ҳолат бўйича текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда «Спорт Экспресс» хабар берди.
Қайд этилишича, «МОЛ-Види» ва «Челси» (2:2) ўртасидаги ўйинда Лондон клуби мухлислари ирқчиликка оид ҳақоратли сўзларни ишлатган. Энди клуб бунинг учун жазога тортилиши мумкин.
Маълумот учун, Лондон клуби гуруҳни 16 очко билан биринчи ўринда якунлади ва плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)