ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ—2022 учун Қатар давлатининг тайёргарликларига изоҳ берди, деб ёзади «РИА Новости».
«Жаҳон Чемпионати ўтказилиши режалаштирилаётган Қатардаги барча стадионлар 2020 йил охирига қадар тайёр бўлади. Мундиалдан икки йил олдин стадионларнинг тайёр бўлиши — ҳали бирорта евромусобақаларда ҳам кузатилмаган», — дейди Инфантино.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мундиал тарихда илк бор қиш фаслида ўтади. Мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар ўтказилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)