Россиянинг 201-ҳарбий базаси хизматчилари Тожикистондаги Лоҳур тоғ полигонида шартли жиноий гуруҳ ҳужумини бартараф қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Машқлар сценарийсига кўра, шартли террорчиларнинг қурол-яроғ ва ўқ-дори омборларига тайёрланаётган ҳужуми ҳақида маълумотлар олинади. Ҳарбийлар тревога бўйича кўтарилади ва ҳужум кутилаётган ҳудудга ташланади.
Мотоўқчилар жангариларни қуршаб олди ва махсус операция давомида уларни йўқ қилди.
Изоҳ (0)