Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жан-Ив ле Дриан Америка президенти Дональд Трампни Франциянинг ички ишларига аралашмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
«Дональд Трампга Франция президенти ҳам ҳудди шундай маслаҳат беради: мамлакатимизни ўз ҳолига қўйинг» — дейди ле Дриан телеканаллардан бирига берган интервьюсида.Францияда АҚШ ички сиёсати муҳокама қилинмайди, улардан ҳам ҳудди шу талаб этилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида Франциядаги норозилик намойишларига солиқлар ошишига олиб келган иқлим ўзгаришига қарши кураш тўғрисидаги Париж келишуви сабаб бўлганини ёзган.«Париж келишуви Парижда у қадар иш бермади», — деб ёзади Трамп. У шунингдек норозилик намойиши иштирокчилари «Биз Трампни истаймиз!» шиорини илгари сураётганини айтган. Бироқ гувоҳларнинг буни тасдиқламаяпти.
Трамп ташаббуси билан Қўшма штатлар дунёнинг деярли барча мамлакатлари имзолаган Париж келишувидан чиқди.
Изоҳ (0)