Россиянинг ҳарбий самолётлари Венесуэланинг Халқаро Майкетия аэропортига парвоз қилди, бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Жанубий Америкага Россия ҳаво-космик кучларига қарашли иккита Ту-160 стратегик ракета ташувчиси, оғир ҳарбий Ан-124 транспорт самолёти ва узоқ магистралли Ил-62 самолётлари йўналтирилди.Россия Мудофаа вазирлигининг берган маълумотларига кўра, парвоз ҳаво кенглигидан фойдаланиш халқаро қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилган.
Ҳарбийлар Атлантика океани ва Кариб денгизларини кечиб, 10 минг километрдан ортиқ йўлни учиб ўтди.10 декабрь куни Россия Венесуэлага ядро қуроллари олиб ўтиш имкониятига эга Ту-160 бомбардимон самолётларини юбориши хабар берилганди. Бундан олдин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия ҳарбий авиацияси Венесуэлага парвоз қилишда, кемалари эса Венесуэла портларига киришда давом этишини маълум қилган.
6 декабрь куни Россия президенти ҳамда унинг венесуэллалик ҳамкасби Николас Мадуро Каракасга молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олди.
Россия Венесуэлага иккинчи бор Ту-160 бомбардимончисини юбормоқда: 2008 йилда иккита бомбардимон самолёт Венесуэланинг Арчил оролида миссия ўтаган. Унда самолёт бортида ядро қуроли бўлмаган.
Изоҳ (0)