Афғонистонда аёллар ҳали ҳам ўз ҳаёти учун курашмоқда. Давлат кўмагининг етишмаслиги ва халқаро ёрдамнинг камлиги ортидан улар ноилож ҳолатда бир-бирига ёрдам беришни бошламоқда. Бу ҳақда Time журнали ёзмоқда, деб хабар берди «Газета.ru».
Нашр 23 ёшли Хадича исмли қизнинг ҳаётини ҳикоя қилади. Ўтган йили у уч ойлик боласини қолдириб, ўз жонига қасд қилишга уринган, бироқ кейин касалхонага тушган. Аёл Афғонистондаги бошқа аёллар каби азоблардан халос бўлиш учун шу ишни қилганини тан олган.
Хадича ўз уйида доимий таҳқирланган. Эри уни тўрт йил давомида дўппослаган ва ҳақорат қилган.
Аёл ўз жонига суиқасд қилганидан кейин унинг эри зўравонлик айби билан ҳибсга олинган. Time аёлларга нисбатан зўравонлик камдан-кам ҳолларда судгача етиб борадиган Афғонистондаги бу ҳолатни ноодатий деб атаган.
Эрининг қамоқда турган вақтида ҳам Хадича ўзини худди қопқонда тургандек ҳис қилган. Эрининг ота-онаси унинг боласига қараб турган ва Хадичага ультиматум қўйган: у боласини кўриш учун полицияга эрининг зўравонлиги ҳақида ёлғондан хабар берганлигини айтиши керак бўлган.
Нашрга кўра, АҚШ Афғонистонда энг узоқ урушни олиб бормоқда. Урушнинг бир қисми «аёллар ҳуқуқлари ва шаъни учун кураш» деб номланган. Бироқ 17 йил давомида урушга қарийб икки триллион доллар маблағ сарфланган бўлса ҳам, мамлакат ҳудудининг 60,2 фоизи ҳали ҳам толиблар қўл остида турибди.
Изоҳ (0)