Араб амирликлари пойтахти Абу-Дабида шаҳар ва чўл бўйлаб туяларда ҳаракатланадиган полиция патруллари ташкил қилинди. Бу ҳақда «Лига» хабар берди.
«Полиция жиноятчиликни олдини олиш ва аҳоли билан мулоқотда бўлиш бўйича ўзининг фуқаролик мажбуриятини бажариш учун энг яхши стандартларда машғулотлардан ўтказилди», — дейди Абу-Даби полицияси раҳбари Муҳаммад ал-Румейсий.
Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар нафақат хавфсизлик, балки мамлакат анъаналарини сақлаб қолиш учун ҳам амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)