Молдова Конституциявий суди президент Игорь Додонни вақтинчалик лавозимидан четлатди, деб ёзади Meduza маҳаллий ОАВларга таяниб.
Додон Молдова парламенти депутатларининг бир гуруҳи сўрови билан четлатилди. Бунга президентнинг парламент томонидан такроран тасдиқланган бир қатор қонунларни маъқуллашдан бош тортгани сабабчи бўлди.
2016 йилда Молдова президентига айланган Додон бунга қадар тўрт марта лавозимидан вақтинчалик четлаштирилишга улгурган, уларнинг ҳаммаси парламент қабул қилган қарорларни тасдиқлашдан бош тортгани билан боғлиқ.
Изоҳ (0)