Австралиянинг Алис-Спрингс шаҳри яқинидаги қўриқхонада бундан бир неча йил аввал ноодатий ривожланган мушаклари туфайли ижтимоий тармоқлар «юлдузи»га айланган 12 ёшли кенгуру «Рожер» вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Афсуски, ‘Рожер’ — дунёдаги энг таниқли кенгуру 12 ёшида вафот этди. У бизнинг севимли жониворимиз ва юлдузимиз эди», — дейилади қўриқхонанинг Facebook’даги саҳифасида.
Мушакли кенгурунинг расмлари 2015 йилда ижтимоий тармоқларда эълон қилинганидан сўнг у машҳур бўлиб кетган эди.
Кенгурунинг умри шу қўриқхонада ўтди. Қўриқхона асосчиси шахсан ўзи жониворни машина уриб кетган онасининг халтасидан олиб, шу ерга олиб келган эди.
Изоҳ (0)