Инглиз тили ўқитувчиси Рашид Секкай Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауднинг болалиги ҳақида сўзлаб берди. У ўз ҳикоясини BBC News ахборот портали билан бўлишди.
Ҳозирда «BBC News Арабистон хизмати»да ишловчи Рашид Секкай 1996 йилда Саудия Арабистони шаҳзодаларига инглиз тилидан дарс берган.
Секкайнинг сўзларига қараганда, Муҳаммадга дарсларда ўтиришдан кўра, сарой қўриқчилари билан суҳбатлашиш қизиқарлироқ бўлган. Шаҳзода дарслардан бирига рацияни олиб кирган ва бутун дарс давомида у орқали қўриқчилар ва укалари билан гаплашиб ўтирган, ўқитувчиси ҳақида ҳазиллашган.
«Болалардан тўнғичи сифатида унга истаган нарсасини қилишга рухсат берилган эди», — деб хотирлайди журналист.
Шунга қарамасдан, у Муҳаммад ва унинг укалари билан тез орада яқинлашиб кетганлиги ва улар ўзини одатдаги болалардек тутганлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)