30 ёшли ВАЗ 2106 ҳайдовчиси Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида кетаётиб, йўлни кесиб ўтган йўловчини уриб юборди. Бу ҳақда «UzNews» хабар берди.
6 декабрь куни соат чамаси 20:55 да Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлган. Ишончнома асосида «ВАЗ 2106» автомобилини бошқараётган ҳайдовчи А.Ф. меҳнат биржаси биноси ёнида мумкин бўлмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.Ҳодиса оқибатида 1964 йилда туғилган, вақтинча Тошкентда яшаётган Қозоғистон фуқароси А.Д. оғир тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)