• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳрисабзда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилишдан аввал хат ёзиб қолдиргани аниқланди

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 7-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилишдан аввал хат ёзиб қолдирган, прокуратура ҳодисани ўрганмоқда. Turon24 воқеа тафсилотларини ўрганди.

    Фото: Turon24

    Фото: Turon24

    Ўз жонига қасд қилган ўқувчининг исм-шарифи – Муҳаммад Шербобоев. Маълум бўлишича, воқеа хориждаги ва Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида ёзилганидек 28 ноябрь куни эмас, 27 ноябрь куни тушдан кейин содир бўлган. Қолаверса, марҳум лицейда эмас, балки Шаҳрисабз шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатида аниқ фанлар йўналишида таҳсил олган.

    «27 ноябрь куни ўқувчимиз Муҳаммад Шербобоевнинг онаси Машҳура Ҳусанова 1- ва 3-соатлардаги алгебра ва геометрия дарсларига кириб, ўқитувчининг дарс ўтиш жараёнини кузатди, – дейди ўзини 7-«А»синф раҳбари дея таништирган Алишер Ёрбобоев. – Ўқитувчи Бунёд Тошевнинг дарс ўтиши М.Ҳусановага маъқул келди. Дарс якунида ўқитувчининг дарс ўтишидан қониқиш ҳосил қилганини айтди. Аммо Муҳаммаднинг "тўрт" баҳо олганидан қониқмаганини ва ўғли «беш»га ўқишини хоҳлашини билдирди.

    Математика фани ўқитувчиси Бунёд Тошевнинг айтишича, 27 ноябрь куни алгебра ва геометрия дарсларига ҳақиқатан ҳам Муҳаммаднинг онаси кириб, ўғлининг ўқишини кузатиш мақсадида келганини билдирган.

    «Муҳаммаднинг онаси ҳам ўқитувчи экан. Шунинг учун дарс ўтиш жараёнимни кузатиш ниятида рухсат сўради, – дейди математика фани ўқитувчиси Бунёд Тошев. – Онаси келгани сабабли дарс жараёнида айнан Муҳаммадга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда, унинг билимини баҳолаш ниятида икки марта доскага чиқардим. Ўша куни Муҳаммад геометрия фанидан «беш», алгебра фанидан эса хатоларга йўл қўйгани учун «тўрт» баҳо олди».

    "Муҳаммаднинг онаси ҳар сафар 6- ва 7-соатларда ўғлига рухсат беришимизни сўраб, ўғлини репетиторга қўйса, балки ўзлаштириб кетар, деган фикрни айтарди, – дейди 7-«А» синф раҳбари Алишер Ёрбобоев. – Аммо мен ҳар сафар онасига мактабимизда ҳам етарли даражада дарс берилаётганини, агар ўқувчига ҳаддан ортиқ ўқиш вазифаси юклатилса, у фандан безор бўлиб қолиши мумкинлигини айтганман. Шу сабабли ўғлига кўпроқ ўзи эътибор бериши керак экани, ҳали ўзлаштириб кетишини таъкидлаганман".

    «Муҳаммадни ҳам бошқа ўқувчилар қатори ўзлаштириши суст бўлган пайтлари баъзан койиб турардим, – дейди математика фани ўқитувчиси Бунёд Тошев. – Яхши ўқисин, деган мақсадда».

    Алишер Ёрбобоевнинг маълум қилишича, Муҳаммаднинг отаси 24 ноябрь куни ўтиши лозим бўлган ота-оналар мажлисига иши борлиги сабаб, 2 соат олдин келиб, ўғли хусусида сўрайди. Синф раҳбари эса ўқувчисининг баъзи фанлардан ўзлаштириши паст эканлигини билдиради. Шундан сўнг 27 ноябрь куни онаси дарс таҳлилига келади.

    «Муҳаммад кўпроқ расм чизишга, нималардир ясашга қизиқарди», – дейди Муҳаммаднинг синфдош дўсти Ўктам Эргашев. – У ҳамма фанлардан яхши ўқирди, фақат математикани ўзлаштиришдан қийналарди. Онаси мактабга келган куни ҳам ўғли математикадан яхши баҳо олмагани учун хафа бўлиб кетган экан».

    «26 ноябрь куни айнан шу синф ўқувчилари билан машғулот олиб боргандим, – дейди мактаб психологи Нилуфар Ҳамидова. – Тест жараёнида ўқувчилар қатори Муҳаммаднинг ҳам санъатга, расм чизишга бўлган қизиқиши аниқланганди. Аммо Муҳаммадда тушкунлик кайфиятини сезмаган эканман. Агар унда руҳий тушкунлик ҳолати бўлганда, ўша куни албатта у билан алоҳида тартибда суҳбатлашган бўлардим. Чунки ҳар сафар тест олганимда, айнан тушкунлик ҳолати сезилган болалар билан алоҳида тартибда ишлайман. Иш услубим шунақа».

    «Сешанба куни (27 ноябрь назарда тутилмоқда) Муҳаммаднинг оёқ кийими ҳам йиртилиб кетганди, – дейди Муҳаммаднинг синфдоши Элчинбек Ғайратжонов. – Кейин «суперклей» олиб келиб, ямашга ҳаракат қилдик. Нам бўлгани учун оёқ кийимини ямай олмадик. Шунда Муҳаммад Жавоҳир деган синфдошимизнинг оёқ кийимини олиб, дарс тугамаса ҳам уйига кетди».

    «Муҳаммаджон онаси келган куни ҳақиқатдан ҳам тўрт соат дарсда ўтириб, кейин рухсат олиб уйига кетган", – дейди мактаб-интернат директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Лобар Алимардонова.

    Марҳумнинг бувиси невараси сешанба куни дарсдан қайтгач, уйга келганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Муҳаммад овқатини еб бўлгач, молхона томонга ўтиб, молларига қараган.

    «Ўша куни Муҳаммад дарсдан қайтган пайтда уйда онаси ва сингиллари бўлган, – дейди бувиси. – У икки маротаба уйга тез-тез кириб чиққан. Кейин орада бир соатлар ҳаяллаб қолгач, онаси излаб чиққан ва воқеанинг устига борган".

    «Муҳаммаджон Муҳаммаджон эди-да, – дейди қўшниси Минглиш Гадоева. – Ҳаммамизни куйдириб кетди. У жуда ақлли бола эди. Мен ҳавас қилардим бу болага. Вос-вос деганлари шу бўлса керакдир-да. Йўқса, шундай намунали оиланинг ақлли фарзанди бундай иш қилмасди».

    «27 ноябрь куни қишлоғимизга тез ёрдам машинаси келди, – дейди «Чуқун» маҳалласи раиси Жовли Ҳусанов. – Сал ўтмай, туман ички ишлар бўлимидан телефон қилишиб, воқеа хусусида билдиришди. Тезда ўша ерга етиб бордим. Борсам, Муҳаммаднинг отасини қўлида бир энлик хат бор экан. «Нима бўлди?» деб сўрасам, у ўғли хат ёзиб, унда ота-онасини, сингилларини яхши кўришини, синфдош дўстидан крассовка олганини, уни эгасига қайтариб беришлари кераклигини айтганини маълум қилди. Отасининг айтишича, Муҳаммад хатда магнитофон ва бошқа нарсалар ўзиники эканлигини, қолган гапларни эса телефон «флешка»сидан ўқиб олишларини ёзган ва кейин томнинг болорига ўзини осган".

    «Ҳақиқатан ҳам, хат ёзиб кетган экан, – дейди исм-фамилиясини айтишни истамаган Чуқун маҳалла профилактика инспектори. – Аммо хатда нима ёзилганидан хабаримиз йўқ. Хатни прокуратура олган экан. Бизга маълум бўлишича, бола шаҳардаги мактабда ўқиган. Охирги пайтларда фанларни ўзлаштириши паст бўлгани учун ўқитувчилари ота-онасини чақириб, боланинг ўқишлари сустлашиб кетаётганини айтган».

    Шаҳрисабз туман прокурори ўринбосари Бобур Баҳромовнинг маълум қилишича, воқеа туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Аммо ҳали ҳеч қандай жиноят иши қўзғатилмаган.

    Маҳалла раиси Жовли Ҳусановни марҳумнинг бувиси Чинни Бобоқуловага асосланиб маълумот беришича, сешанба куни мактабдан қайтган Муҳаммаднинг кайфияти бўлмаган. «Каттасига (бувиси назарда тутилаяпти) тўйиб кетдим ҳаммасидан» деган гапни айтган.

    «Уйдагилари ҳам хавфсираган боланинг ҳаракатидан, – дейди маҳалла раиси. – Шунинг учун ҳам ярим соатлар кўринмай қолгач, онаси ва каттаси излашга тушган».

    «Мактабда ойнани синдирган, деган гап ҳам бор», – дейди маҳалла раиси Жовли Ҳусанов, посбон Муйсин Бердиев, котиб Баҳром Хуррамов. – Қолаверса, вос-вос ҳам бўлган бўлиши мумкин".

    «Ўша куни мактабда ҳамшира хонасидаги деразалардан бирининг ойнаси сингани рост, – дейди мактаб интернати директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Лобар Алимардонова. –  Аммо ОАВда ёзилгани каби Муҳаммаджон ойнани синдирмаган. Ўша куни ойна синган пайт воқеа устига ўзим бордим. Ойнани 6-синф ўқувчилари Достон Усмонов ва Сардор Хушвақтовлар синдиргани аниқланди. Шунда 6-синф раҳбари Сарвиноз Насриддиновага айтиб, айбдорларнинг уйдагиларини чақириб, ўша куни ойнани тузатиб қўйдик".

    07.12.2018, 18:36   Изоҳ (0)   319266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразм вилоятининг Хива ва Гурлан туманлари ИИБ бошлиқлари тайинланди

    07.12.2018, 18:26

    Видео: Тошкент кўчаларидан бирида ёнаётган машина

    07.12.2018, 18:18

    Фарғонада ўзини МХХ ходими деб таништирган шахс ушланди

    07.12.2018, 17:52

    Навоийда 9 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

    07.12.2018, 17:10

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлди

    07.12.2018, 16:55

    Владимир Кравченко Ucell компаниясининг бош директори этиб тайинланди

    07.12.2018, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.