3 декабрь куни ТИВ (Ташқи ишлар вазирлиги)да Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатларининг Муваққат ишлар вакили Алан Мелтсер билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбатда Афғонистон бўйича Ўзбекистон – Америка ҳамкорлик масалалари, жумладан турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишнинг амалий жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзоднинг Ўзбекистонга ташриф муддати ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)