28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1-лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилди, дея хабар берди UZ24.
Туман Ички ишлар бўлими юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.
Воқеа 28 ноябрь куни кечки соат 04:30 ларда содир бўлган.
Тахминларга кўра, боланинг ўзини осиб қўйишига сабаб, унга лицейда дакки берилгани кўрсатилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида дунё бўйича ҳар 40 секундда бир одамнинг ўзини ўлдириши¸ 20 одамнинг эса ўз жонига қасд қилишга уриниши айтилади.
Изоҳ (0)