Россия раҳбари Владимир Путин Украина президентининг Қора денгизда мамлакат кемаларининг қўлга олиниши бўйича сўровига жавоб бермади. Бу ҳақда Пётр Порошенко Франциянинг France 24 телеканалига интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Афсуски, Путин шу пайтгача исталган шаклда — икки томонлама, Normaнд тўртлиги, америкалик шериклар иштирокидаги телефон орқали мулоқот ҳақидаги сўровимга жавоб бермади», — деди Украина президенти.
Порошенконинг айтишича, Россия томони тўғридан-тўғри телефон орқали мулоқотлардан ўзини олиб қочмоқда.
Изоҳ (0)