Бугун Хьюстондан унинг жасади олиб келинди. Душанбадан жумага қадар президентнинг жасади Капитолийдаги марказий ротондан жой олади. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Чоршанба куни Америка пойтахтининг Кафедрал соборида хотира маросими бўлиб ўтади. Оқ уй шу куни АҚШда мотам эълон қилинишини маълум қилди. Дафн маросими пайшанба куни Техасда бўлиб ўтади. Катта Буш ўтган жума куни 94 ёшида вафот этди. 1989—1993 йилларда Оқ уйда туриб у «совуқ уруш»нинг, Берлин девори қулашининг, СССР тарқалиши, Форс бўғозида биринчи урушнинг иштирокчиси ва гувоҳига айланган.
Изоҳ (0)