«Демократия ва бирдамлик учун Миллий форуми» — Мавританиядаги йирик мухолифат кучлари саналади. Миллий форум якшанба куни республикага валиаҳд шаҳзода, Саудия Арабистони мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон ал-Сауднинг ташрифидан норозилигини изҳор қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Саудиялик шаҳзода Мавританияда исталган меҳмон эмас, у Исроилнинг фаластинликларга қарши зарар етказилишида хайрихоҳликда, шунингдек, Ямандаги урушнинг ҳалокатли оқибатларига сабабчи саналади», — дейилади хабарда.Шу билан бирга Нуакшотда якшанба куни Муҳаммад бин Салмоннинг келишига қарши кўчаларда ҳеч қандай норозилик ҳаракати ўтказилмаган.Шаҳзода Мавританияга Аргентинада бўлиб ўтган G20 саммитидан сўнг ташриф буюрди. Кейин эса у Жазоирга йўл олади.Арабистон турнеси доирасида у ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Миср ва Тунисда бўлди.
Изоҳ (0)