Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятининг маъмурий марказида Тожикистон чегарачилари иштирокида ЙТҲ оқибатида тўрт киши жабрланди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 1 декабрь куни Памир-1 ГЭС ҳудудида содир бўлган. ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлган, шу жумладан ҳомиладор аёл ҳам, қолган бир йўловчи ва маршрутка ҳайдовчиси жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, чегарачилар «Toyota RAV-4» хизмат машинасида тўғридан-тўғри йўналишда ҳаракатланиб келаётган маршруткага бориб урилган. Тўқнашув қаттиқ бўлганлиги сабаб, маршруткадаги йўловчи аёллардан бири ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган. Унинг жасади ҳали топилмаган.
Мазкур воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)