Астрофизиклар илк бор Паризод юлдузлар туркумидаги узоқ галактика марказидаги улкан массали қора туйнук атрофининг мукаммал суратларини олди ва у қандай қилиб газ ва чанг булутини «еб қўйганлиги»га гувоҳ бўлди. Бу ҳақда Nature журнали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«GRAVITY қурилмаси илк бор бошқа галактика марказидаги қора туйнук атрофидаги газ булутлари қандай кўринишда эканлигини кўриш имконини берди. Биз газ ҳақиқатан ҳам жойида турмаслиги ва баҳайбат сингулярлик атрофида айланишини кўрсатдик», — дея ҳикоя қилади Гархинг (Германия) ердан ташқаридаги физика институтидан Экхард Штурм.
Улкан массали қора туйнуклар деярли ҳар қандай галактика марказида мавжуд. Улар вақти-вақти билан юлдузлар, бошқа осмон жисмлари ва газларни ютиб юборади.
Изоҳ (0)