АҚШ Покистон ҳарбий авиациясига 12 та AH-1Z Viper жанговар вертолётларни етказишни музлатиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Мазкур шартномани бажариш 12 та AH-1Z Viper вертолётига узоқ вақтга тўхтатилди. Ушбу моделдаги вертолётлар бир балки икки йил муддат етказилмайди, шу сабабли қисқа даврда қуролли кучларни модернизация қилишда уларни ҳисобга олмаймиз», — дейилади хабарда.Покистон Мудофаа вазирлиги ўз ўрнида вертолёт техникасини харид қилишда АҚШга мурожаат қилмайди.
Покистон Қуролли кучлари Америкада ишлаб чиқарилган ҳарбий ва қуролли техникаларни ҳисобдан чиқариш бўйича жараённи фаоллаштиради, ушбу қарор Америкадан эҳтиёт қисмларни олиш жараёнида юзага келган мураккабликлар билан боғлиқ.Айни дамда тоғли ҳудудларда қийин қўлланиладиган 30 та жанговор вертолётларни ҳисобдан чиқаришга дастлабки тайёргарлик ишлари бошланди.
Шу билан бирга Американинг айрим намунадаги қуролли ва ҳарбий техникалари яқин орада ҳисобдан чиқарилмайди.
Покистон ҳарбий ҳаво кучларида 70 та F-16 Fighting Falcon турдаги қирувчилари қолади ҳамда модернизация қилиниб асосий таркибда қўлланилади.Аввалроқ, Америка ОАВлари Вашингтон томонидан Покистонга 12 та AH-1Z Viper вертолётлари етказилмаслигини маълум қилганди, бунинг сабаби Исломободдаги терроризм билан етарли даражадаги кураш йўқлиги билан боғлиқ.
Изоҳ (0)