28—30 ноябргача Тошкентда Made in Uzbekistan биринчи экспорт кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтди. Кўргазмада 150 дан ортиқ маҳаллий корхоналар билан бир қаторда ўзининг экспортга мўлжалланган маҳсулотларини GM Uzbekistan компанияси ҳам тақдим этди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
Бугунги кунда компания олти моделдаги автомобилларини Ravon бренди остида хорижга экспорт қилади: Damas, Labo, Spark, Nexia, Cobalt, Lacetti. Йил бошидан буён компания томонидан 5 мингга яқин автомобиллар МДҲ ва Яқин Шарқ мамлакатлариги экспорт қилинди.
Бугунги кунда GM Uzbekistan экспорт учун янги бозорларни ўзлаштириш ҳамда янги нархларда экспорт қилиш устида иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)