Самарқанд Ветеринария тиббиёт институти ассистенти Нодир Анваров Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий институтига қилган сафари тааcсуротларини «Дарё» билан ўртоқлашди.
2018 йилнинг 22 октябрь—18 ноябрь кунлари Ҳиндистон Республикисининг Ҳайдаробод шаҳридаги Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий институтида ITEC дастурининг «Қишлоқ тараққиёт дастурларини бошқаришда самарали бошқарув» мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 19 та давлатдан ташриф буюрган иштирокчилар «Қишлоқ тараққиёт дастурларини бошқаришда яхши бошқарув» мавзусида ўз давлати ҳақида тақдимот қилди.
Тренингда қишлоқларни ривожлантириш, барқарор ривожланиш мақсадлари, сув, ўрим-йиғим технологиялари, ижтимоий масъулият воситалари каби бошқа мавзулар юзасидан ҳудудлардаги ҳолатлар ўрганилди.
Тадбир иштирокчилар учун шинам ётоқхона, спорт иншоотлари, кутубхона, поликлиника, дам олиш хиёбонлари, кичик турдаги майда ишлаб чиқаришлар, малакавий амалиёт майдонлари, ошхона, Wi-Fi каби имкониятлар ҳамда транспорт хизматлари таклиф этилди.
Семинар сўнгида иштирокчиларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда бир қатор масалалар юзасидан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Изоҳ (0)