Иқболжон Солиев Ташқи ишлар вазирлигининг Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасига қарашли Туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
У бунга қадар Икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармасининг Европа мамлакатлари ва Евроиттифоқ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)