Қашқадарёда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлиги 26 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон ёшлари — янги замон бунёдкорлари!» шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида бир гуруҳ ёш оилаларга «Ёшлар» уйлари калити тантанали топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Бугун ёшлар учун барча имкониятлар эшиги очиқ. Бундан унумли фойдаланган ёшларни рағбатлантириш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўпчилик иқтидорли тенгдошларим қатори, инглиз тилини пухта ўргандим. Устозларимнинг ўгитларига қулоқ тутдим. Олийгоҳда бу билимларим янада мустаҳкамланди. Ҳозирда ўзим устозлик қиляпман. Кўплаб шогирдларим вилоят, республика миқёсидаги фан олимпиадаларида фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Педагогик фаолиятимни бошлаганимга 10 йил бўлди. Шунча йиллардан буён ижарада яшаб келардим. Бу орада оилали бўлдим. Ҳозирда уч нафар фарзандим бор. Мана бугун бизнинг оиламиз учун ҳақиқий тантана. Уйимизда аёлим, фарзандларим учун барча шароитлар муҳайё. Насиб этса бу хонадонда бахтли ҳаёт кечирамиз», — дейди Қарши шаҳридаги 1-давлат ихтисослашган мактаб интернати ўқитувчиси, «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳиби Ҳусан Яллаев.
Изоҳ (0)