ЎзА, кўмакка муҳтож, беш фарзанди билан уйсиз кун кечираётган ногирон ота-онанинг ижтимоий аҳволи ҳақидаги мақолани чоп этди. Қуйида ушбу мақолани тўлиғича берилди.
Жиззах вилоятининг Зомин тумани Алишер Навоий номидаги қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Бешбулоқ қишлоғида Зокир Тошмуродов оиласи уч хонали уйда укаси ва унинг оиласи билан бирга истиқомат қилади.
Зокир ҳам, турмуш ўртоғи ҳам болаликдан II гуруҳ ногирони. 5 нафар фарзанди бор. Иккаласи олаётган 720 минг сўм нафақа рўзғордан, болаларнинг харажатидан ортмайди.
Ҳозирда оила мурожаат қилмаган давлат идоралари қолмаган. Аммо, мурожаат бўйича бирорта идора ва ҳатто маҳалла раислари ҳам оиланинг яшаш шароитини ўрганмаган.
Алишер Навоий номидаги қишлоқ фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Санобар Алибекова билан ЎзА мухбири Тошмуродовлар хонадонига ташриф буюрди. Оиланинг яшаш шароити ҳақиқатан жуда ночор.
Энг катта муаммо бу оиланинг ўз уйи йўқлиги.
Президент ташаббуси билан оддий одамларнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини қондиришга, айниқса, ногиронлиги бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилаётган бир пайтда айрим жойларда мана шундай ночор оилалар турли идоралар ўртасида сарсон бўлаётгани тушунарсиз.
Мазкур масалага мутасадди идораларнинг муносабатларини кутиб қоламиз.
Изоҳ (0)