Тошкентда аёллар ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга бағишланган «Эҳтиёт бўлинг, заиф жон» номли фотокўргазма бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Лойиҳа Uzbfashion модалар уйи томонидан фотограф Ринат Каримов билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда иштирок этганлар орасида Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова, Шаҳзода Матчонова, Нилуфар Усмонова, Ҳуснора Шодиева ва бошқа таниқли аёллар бор.
Маълумот учун, 25 ноябрь аёллар устидан зўравонликни бартараф этиш халқаро куни ҳисобланади. Ушбу сана мақсади жамоатчилик эътиборини мазкур муаммога қаратиш бўлган 16 кунлик кампанияни бошлаб берди. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда ҳар учинчи аёл оилавий зўравонликдан азият чекмоқда.
Изоҳ (0)