Марказий банк монетар сиёсати «қора» валюта бозори мавжуд бўлишига имконият яратмайди. Бу ҳақда 28 ноябрь куни бўлиб ўтган бирифингда Марказий банк Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори Бобир Абубакиров айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz».
Валютани ноқонуний сотиш ёки сотиб олиш учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини изоҳлар экан, у банклар валютани чекловларсиз сотаётганини, ва «қора бозор» мавжуд бўлиши учун иқтисодий сабаблар бўлиши мумкин эмаслигини айтди.
«Курс ҳар куни талаб ва таклифдан келиб чиқиш белгиланмоқда. Банклар жисмоний шахсларга валютани чекловларсиз сотмоқда», — деди у.
Бобир Абубакировнинг сўзларига кўра, «қора бозор» фаолияти «фискал сиёсатнинг муайян жиҳатлари» билан боғлиқ бўлиши мумкин.
«Баъзи тадбиркор (назорат қилинмайдиган) майда импорт билан шуғулланиб, бюджетга тўловлар тўлашдан қочиш мақсадида чегарадан ўтишда ўз товарларини бекитиши мумкин, бу эса хорижий валютага тегишлича талабни келтириб чиқаради», — деб ҳисоблайди у.
Изоҳ (0)