• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шайх ҳазратларининг асарлари Россияда тасдиқланган исломий адабиётлар рўйхатига киритилди

    Шайх ҳазратларининг асарлари Россияда тасдиқланган исломий адабиётлар рўйхатига киритилди, деб хабар беради «Islom.uz» портали.

    Фото: «Islom.uz»

    Фото: «Islom.uz»

    Гап шундаки, бу рўйхат Россия Федерациясидаги жазони ижро этиш муассасалари маҳкумлари учун тузилган янги исломий адабиётлар рўйхати ҳисобланади. Татаристоннинг Булғор шаҳрида Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати (ЖИФХ) қошида марказлашган мусулмон ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

    Йиғилишда жазони ижро этиш тизими муассасалари кутубхоналари фондини тўлдириш учун исломий адабиёт рўйхати тасдиқланди. Тасдиқланган китоблар рўйхатидан Қуръони каримнинг маънолари таржималари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт фаолиятлари, аҳли суннатнинг мазҳаблари, ислом фиқҳи каби исломий адабиётлар ўрин олган. Шунингдек, рўйхатдан мумтоз ва замонавий ёзувчиларнинг машҳур диний-маърифий асарлари, диний қарашлари замонавий талқинда акс эттирилган бадиий адабиётлар ҳам жой олган.

    Маълум бўлишича, ишчи гуруҳи томонидан адабиётлар рўйхати уч қисмга бўлинган. Биринчи қисмга тегишли китоблар жазони ижро этиш муассасасининг ибодат қиладиган хонасида туради. Иккинчи қисмга тегишли китоблар эса муассасанинг кутубхонаси фондида туради ва маҳбуслар уларни буюртма бериш орқали олиб ўқишлари мумкин. Учинчи қисмга тегишли бўлган махсус китобларни имом-домлалар ўзлари билан муассасага олиб келадилар. Адабиётлар рўйхатига жами 150 та янги китоб киритилган бўлиб, шу тариқа маҳбусларга диний мавзуда қизиқарли ҳар қандай адабиётдан кенг фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

    Ўтган давр мобайнида «Ал-Васатия – мувозанат» маркази томонидан РФ жазони ижро этиш муассасалари учун кўплаб исломий адабиётлар тайёрланиб, етказиб берилган. Жумладан, 42 та мусулмон муаллифларининг асарлари катта ададларда нашр этилиб ЖИМга бепул тарқатилган.

    Муҳим жиҳати шундан иборатки, Россия Федерацияси жазони ижро этиш муассасаларида туриши зарур бўлган китоблар қаторидан, айнан мана шу «Ал-Васатия – мувозанат» маркази тавсиясига кўра, марҳум устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг учта китоблари ҳам ўрин олган. Булар «Васатия – путь жизни», «Ислам, Иман, Коран» ва «Разногласия: причини и решения» китобларидир. Бу китоблар жазони ижро этиш муассасидаги ибодат қилиш хоналарида туриши керак бўлган биринчи қисм китоблар рўйхатига киритилди. Бу рўйхатдан жами 24 та китоб ўрин олган.

    Шунингдек, Марказ томонидан Шайх ҳазратнинг «Откритое послание», «Религия – насиха», «Хадиси и жизнь, 1 том», «Счастливая семья» номли китоблари ҳам жазони ижро этиш муассасалари кутубхонаси фондларида сақланишига тавсия қилинган. «Ал-Васатия – мувозанат» марказининг кўрсатмасига биноан, бу китоблар барчага тушунарли, равон тилда ёзилган бўлиб, имом-домлаларнинг изоҳлаб беришларига ҳожат йўқ.

    IslamNews хабарига кўра, ушбу федерал хизмат қошидаги ишчи гуруҳ озодликдан маҳрум этиш жойларида ўтказиладиган диний-маърифий тадбирларнинг мониторингини олиб бориш, қамоқхоналардаги имомларнинг фаолиятига кўмаклашиш, муассаса ходимларининг малакасини оширишда иштирок этишади. Ишчи гуруҳ доимий асосда иш олиб бориб ҳар чоракда ҳисоботлар тақдим этиб турилади. Тингловчиларни ислом тарихи, мусулмон маданияти ва ислом ахлоқи билан таништиришади.

    29.11.2018, 08:17   Изоҳ (0)   10096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туман сабабли Тошкент аэропорти бир қатор рейсларни қабул қила олмади

    29.11.2018, 08:08

    Бош прокуратура Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғади

    29.11.2018, 08:02

    Қашқадарёда 47 та ёш оила уйли бўлди

    29.11.2018, 06:21

    Самарқандда 3 йил давомида 978 килограмм героинни Россияга ўтказган жиноятчи устидан суд ҳукми ўқилди

    29.11.2018, 05:35

    Зоминда ногирон ота-она беш фарзанди билан ночор аҳволда кун кечирмоқда

    28.11.2018, 23:53

    Чилонзорда 655 та корхона 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлайди

    28.11.2018, 23:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат чиқинди хизматидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги бўйича муаммолар борлигини кўрсатди

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:59

    Рэшфорд “Барселона”да асосий таркиб учун қайси футболчи билан рақобатлашиши маълум бўлди

    Спорт | 23 июл, 09:55

    Россия эстрадасининг энг бадавлат санъаткорлари: улар қанча пул ишлаб топади?

    Лайфстайл | 23 июл, 09:50

    Трамп Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимларини тузди

    Дунё | 23 июл, 09:20

    Андижонда аёлни “самосуд” қилган дўкон эгасига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:14

    “Реал” ҳужумчисига кутилмаган харидор чиқди

    Спорт | 23 июл, 09:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.