Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш» хизмати ишга туширилди.
Хизмат Электрон рақамли имзо калити билан тасдиқланган аккаунт орқали авторизациядан ўтган фойдаланувчилар учун амал қилади.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, ҳисоблагичларни ўрнатиш ва демонтаж қилиш ҳудудий таъминотчининг ваколатли ходими томонидан истеъмолчи ва Мажбурий ижро бюроси вакили иштирокида амалга оширилади.
Изоҳ (0)