Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев йирик мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг зўрайиши сабабли у ва унинг ҳукумати жуда ҳам кучли хатар режимида ишлаётганлигини тан олди, дея хабар берди «Tengrinews».
«Бутун дунёда ҳозир аҳвол жуда оғир. Барча асосий давлатлар, державалар умумий тил топиша олмаяпти. Инсоният ҳақида қайғуриши керак бўлган давлатлар. Масалан, фақат АҚШ ва Россияда 15 мингта ядровий каллаклар тўпланган. Улар бир неча маротаба инсониятни йўқ қилишга етади. Бир неча маротаба. Ана шундай дунё давлатларининг умумий тил топишолмаётганлиги барчамиз учун ҳавотирли», — дейди Назарбоев, VIII Фуқаролик форумида иштирок этар экан.
У Хитой ва АҚШнинг савдо уруши, санкция қарорлари Қозоғистонга ҳам таъсир ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.
«Шу сабабли мен ҳам, менинг ҳукуматим ҳам буларга қарши туриш учун жуда хатарли тревога режимида ишлаяпмиз. Агар бизга бирор нарса таъсир кўрсаца, биз буни қандай уддалаймиз? Шу сабабли ҳозир бирдамлик, ўзаро тотувлик, ватанпарварлик, Ватанга бўлган юқори даражадаги жавобгарлик ҳиси жуда зарур», — дея форум иштирокчиларига мурожаат қилди Назарбоев.
Назарбоев Астанани Россия, АҚШ, Хитой ва ЕИга музокаралар учун таклиф қилди.
Изоҳ (0)