АҚШ Яманга озиқ-овқат ёрдами учун қўшимча 131 миллион доллар маблағ ажратди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Помпео томонидан маълум қилинишича, АҚШнинг сўнгги 14 ой давомида Яманга ажратган инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 697 миллион доллардан ошган.
Яманда ҳукумат ва «Ансар Алла» қўзғолончилари ўртасидаги ҳарбий-сиёсий низо 2014 йилдан буён давом этмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб ҳарбий коалицияси ҳукумат кучларини 2015 йилнинг март ойидан буён қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)