Италия ички ишлар вазири Маттео Салвини Римдаги мафия қабиласининг вилласини бузишда шахсан иштирок этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар қилинишича, биринчи зарбани бериш учун вазир бошига каска кийган ва экскаваторга ўтирган.
Вазир барча ноқонуний иншоотларни ер билан текис қилишга ва жиноятчиларни шафқатсиз таъқиб қилишга ваъда берди.
Таъкидланишича, вилла нуфузли мафиқа қабиласининг раҳбарига тегишли бўлган.
Изоҳ (0)