Москва фуқароси автобус ойналарини пневматик қуролдан ўққа тутди, деб ёзади «РИА Новости» ИИВ бошқармасига таяниб.
Полицияга рейс автобуси ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган 54 ёшли эркак мурожаат қилган. Унинг айтишича, жамоатчилик транспорти бекатига келиб тўхтаган вақтида, унинг ёнига бир йўловчи келиб, номаълум киши кўчада туриб, автобуснинг ён ойналарига ўқ отганини айтган.
Полициячилар бир ёш йигит безорилик ниятида тўппончадан автобус ойналарига қарата ўқ узганини аниқлади. У қўлга олинди. Жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)