Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги хавфсизлик кучларини тайёрлаш марказида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Хабар берилишича, миналаштирилган автомобиль шаҳарнинг шарқий қисмида ҳавога учиб кетган. Портлашдан кейин кучли отишма овозлари эшитилган.
Қайд этилишича, ҳужумнинг нишони G45 Британия хусусий қўриқлаш компанияси бўлган.
Изоҳ (0)