Бухорода 74 ёшли қарияни калтаклаган аёл жавобгарликка тортилди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га.
2018 йилнинг 26 октябрь куни соат 08:00 ларда Шофиркон тумани Маҳаллақози МФЙда яшовчи, 1976 йилда туғилган Раъно Нарзиқулова (исми шарифи ўзгартирилган) шу маҳаллада яшовчи, 1945 йилда туғилган, иккинчи гуруҳ ногирони фуқаро П.Мирзаев билан жанжаллашиб, жанжал вақтида унинг бел қисмига ёғоч калтак билан қасддан уриб, ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Раъно Нарзиқуловага нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)