Ижтимоий тармоқда Россия халқ артисти Юрий Стоянов Ўзбекистон олдида қарздор эканлигини тан олганлиги ҳақида видео ролик пайдо бўлди, деб ёзади Sputnik.
«Мен Одессада туғилиб, бутун умр Москва ва Петербургда яшаган одам Ўзбекистон ҳақида гапиширим учун ҳайрон бўлманглар. Айнан шу мамлакат туфайли мен Одессада туғилганман», — деди актёр видеода.
Уруш йилларида артистнинг онаси оиласи билан Сталинграддан Тошкентга эвакуация қилинган.
«Менинг онам ўзбек ўқитувчиси оиласига тушган, унинг еттита фарзанди бўлган. 1943 йилда ўқитувчи у мактабга бориш вақти келганда, ягона бўлган дастурхондан сумка, унинг турмуш ўртоғи эса уйда ягона пардадан куйлак тикиб берган», - дейди актёр.
Стояновнинг сўзларига кўра, ўқитувчининг катта оиласи ҳар доим ерда ётган, унинг онаси эса – каравот тўшакда ётган.
Стоянов «ўзбеклар – ноёб, доно, буюк ва жуда камтарин халқдир», — деб алоҳида таъкидлайди.
Изоҳ (0)