25 ноябрь, якшанба куни АҚШнинг Атлантик Сити шаҳрида профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган Рио—2016 Олимпиадаси совриндори Муроджон Аҳмадалиев ўзининг бешинчи жангини ўтказди.
Унга жангда америкалик Исак Зaрaте рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 9-раундда Муроджоннинг ғалабаси билан якунлади. Шу тариқа у WBA Intercontinental камарини ҳимоя қилди.
-
Муроджон Аҳмадалиев (проф боксда 5 та жанг, 4 та ғалаба, 4 таси нокаут билан)
-
Исак Зaрaте (23 та жанг, 16 та ғалаба, 4 та мағлубият, 3 та дуранг)
Аввалроқ, ўзбекистонлик икки боксчи Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов ҳам рақибларини нокаутга учратиб ғалаба қозонганди.