24 ноябрь, шанба куни футбол бўйича Италия А Серияси 13-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
«Удинезе» майдонига сафар қилган «Рома» мағлуб бўлди. Ўйин тақдирини 54-дақиқада Де Паул ҳал этди.
«Ювентус» эса ўз майдонида СПАЛ клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 28-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Марио Манжукич ўйиндаги иккинчи голни киритди.
Турнинг марказий ўйини 25 ноябрь, якшанба куни Римда бўлиб ўтади. Унда «Лацио» ўз майдонида «Милан»ни қабул қилади. «Наполи» клуби эса ўз уйида «Кьево» билан кураш олиб боради.
А Серия
13-тур баҳслари
24 ноябрь, шанба
Изоҳ (0)