25 ноябрь, якшанба куни Рио—2016 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ўзининг профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди.
Унга мазкур жангда мексикалик Мигел Замудио рақиблик қилди. Шаҳрам Замудиони биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб ғалабага эга чиқди.
Шу тариқа ўзбекистонлик боксчининг проф рингдаги ғалабалари сони 6 тага етди. Шаҳрам мазкур жангларнинг 5 тасида нокаут билан ғалабага эришди.
Мигел Замудио эса проф рингдаги 54 жангини ўтказди. Ундаги ғалабалари сони 41 та, мағлубиятлари эса 12 тани ташкил этди.
Изоҳ (0)