24 ноябрь куни «Пекин—Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳавога кўтарилган CZ6027 рейси самолёт бортида чақалоқ дунёга келгани муносабати билан Пекинга қайтиб қўнган. Чақалоқни ўзбекистонлик Наргиза Қосимова дунёга келтирган. Бу ҳақда Telegram’даги China-Uzbekistan канали хабар бермоқда.
Хабар беришларича, самолётда ўзининг бешинчи фарзандини дунёга келтирган онанинг ҳам, ҳомиладорликнинг еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда. Она-бола Пекиндаги Ҳемужиа касалхонасига жойлаштирилган.
Воқеадан хабардорларнинг «Дарё»га маълум қилишича, самолётда Тошкентдаги шифохоналарда ишлайдиган икки шифокор бўлган. Улар Наргиза Қосимовага доялик қилган. Чақалоққа Муҳаммад Солиҳ деб исм қўйилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)