Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 22—23 ноябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг махсус вакили Адам Абделмула Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу форум соҳада фаолият олиб бораётган миллий институтлар, халқаро экспертлар учун ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш учун вазифаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлади.
Шу сабабли мазкур форумни анъанавий тарзда ўтказиш таклифини баён этди.
Форум қатнашчилари икки кунлик муҳокамалар якунлари юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилди.
Ушбу ҳужжат Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифаларни янада самарали бажаришга хизмат қилиши эътироф этилди.
Изоҳ (0)