Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога I даражали (олтин) «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шукрулло мамлакат шоир ва ёзувчилари орасида «Нуроний» жамғармасининг ана шундай кўкрак нишони билан тақдирланган илк қаламкаш бўлди.
Шуҳрат Жалилов бошчилигидаги «Нуроний» жамғармаси фаоллари Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев хонадонида бўлиб, унга ҳам I даражали (олтин) «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини топширди.
Энди уларнинг хонадони эшигида буни билдирувчи белги ўрнатилади.
Изоҳ (0)