Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитойнинг China Railway 14th Bureau Group компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда пойтахтда икки йўналиш бўйича пуллик автомобиль йўллари қуриш масаласи кўриб чиқилди.
Хусусан, ҳокимлик ташаббуси билан «Тошкент – Чимкент» (чегара постигача) ва «Тошкент – Чимён» йўналишларида пуллик автомобиль йўллари қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда қурилиш соҳасида Хитой методикаси бўйича мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Хитойлик мутахассислар ёрдамида қурувчилар тайёрлаши учун шаҳардаги тўртта профессионал коллеж базавий ўқиш майдони сифатида танлаб олинди.
Изоҳ (0)