• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чинозликлар илтижоси: тоза ҳаво ва тоза сув керак (фото)

    Чинозда болалар кўп қаватли уйлар канализация тармоғидан ариққа очиқдан-очиқ оқизиб қўйилган оқова сувларда ўйнаб, қўл ювиш ва ҳатто ичиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бу ҳақда ЎзАга Тошкент вилояти Чиноз тумани фуқаролари томонидан канализация тармоғи ва тоза ичимлик суви муаммоси зикр этилиб йўлланган мурожаатни ўрганиш жараёнида Янгиобод маҳалласи аҳолиси маълум қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Эски Тошкент йўли бўйлаб Чиноз шаҳрига кираверишда йўлнинг ўнг томонида Ёшлик, чап томонида Янгиобод маҳалласи жойлашган. Ушбу маҳаллаларда жами 3 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

    Маҳаллий одамлар тилида «1-микрорайон», деб аталувчи «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 17 та кўп қаватли уй мавжуд. Уйларнинг канализация тармоғи тортилганига ярим аср бўлган ва ўтган вақт мобайнида қувурлар маънан эскирган. Муаммо шундаки, тармоқ бутунлай яроқсиз ҳолга келгач, оқова сув шунчаки ариққа чиқарилиб, бир мунча пастликда жойлашган Янгиобод маҳалласи бўйлаб оқизилган. Оқибатда оқова сувдан таралаётган бадбўй ҳид ҳар икки маҳалла аҳлини безовта қилмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Икки кам саксондаман, умримнинг 60 йили мана шу ҳовлида ўтди, – дейди Янгиобод маҳалласи 21-уйда яшовчи Насиба ая Холмуродова. – 20 йиллар бўлди чоғи, уйимизнинг шундоққина ёни ва олд томонидан оқова сув оқиб ўтади. Биз-ку, унинг бадбўй ҳидига кўникиб қолдик, аммо ҳид сабаб пайдо бўлаётган муаммолар оғирлик қиляпти. Масалан, маҳалламизга меҳмонлар қадами камайди. Таксичилар ҳам ё кўча бошида ёки охирида тўхташади. Булар-ку майли-я, оқованинг тоза ҳавога, у орқали соғлиғимизга етказаётган зарарига чидаб бўлмайди.

    Аҳолининг айтишича, чамаси 2-3 йиллар олдин маҳаллада канализация тармоғи учун чуқур қазилиб, қувурлар олиб келинган. Афсуски, ушбу хайрли иш бошланар-бошланмас тўхтатилиб, чуқурлар кўмилган ва қувурлар олиб кетилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Шаҳар маҳаллаларидаги канализация тармоғи фойдаланиб бўлмайдиган даражада эскирган, – дейди Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Мамажонов. – Тармоқни янгилаш учун 79 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Айни пайтда канализация тармоғини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Зарур маблағ ажратилиши билан иш бошланади ва бу муаммога барҳам берилади.

    Қарийб 2 минг 200 киши истиқомат қилувчи Гулзоробод маҳалласи аҳолисини ҳам оқова сувлардан таралаётган бадбўй ҳид муаммоси қийнамоқда. Маҳалланинг кўп қаватли уйларидан чиқаётган оқова сув 3-уйдан 20-25 метрлар чамаси нарида жойлашган ариққа оқизиб қўйилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Қўланса ҳиди камдек, иссиқ кунларда бу жойлар касаллик тарқатувчи пашша-ю, чивинлар маконига айланади, – дейди 3-уйнинг 9-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро Зулхумор Ортиқова. – Улардан қочиб, қутулиб бўлмайди. Кўчага чиқсангиз ҳам, уйга кирсангиз ҳам «талайди«. Биз катталар-ку майли-я, болаларга қийин. Шундоққина рўпарамизда 7-умумтаълим мактаби жойлашган. Бунинг устига бадбўй ариқдан 10-15 метр нарида янги боғча қурилмоқда.

    Туманнинг Ёввош маҳалласи аҳолиси ҳам қўланса ҳиддан азият чекмоқда. Бу ердагиларни Ёшлик, Янгиобод ва Гулзоробод маҳаллаларидан фарқли ўлароқ, «Чиноз балиқчилик омихта ем тайёрлаш» корхонасидан чиқаётган бадбўй ҳид безовта қилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маҳалла оқсоқоли Калмон Эргашевнинг қайд этишича, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, бу турдаги корхоналар аҳоли яшаш жойидан минг метр узоқликда жойлаштирилиши лозим. «Чиноз балиқчилик омихта ем тайёрлаш» масъулияти чекланган жамияти ва Ёввош маҳалласи ўртасидаги масофа эса нари борса 600 метр масофани ташкил этади ва шу боис бадбўй ҳид маҳаллагача етиб бориб, одамлар эътирозига сабаб бўлмоқда.

    – Бу масала юзасидан жуда кўп ташкилот ва идораларга мурожаат қилдик, – дейди оқсоқол К.Эргашев. – Лекин муаммо муаммолигича қолиб кетмоқда. Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекциясига бориб, «Нега корхона қурилишига рухсат берасизлар, маҳалламизгача 1 километр чиқмайди-ку», десам, қишлоқдан корхонагача бўлган айланма йўл орқали қарийб ўша масофани чиқариб беришди. Ахир, бадбўй ҳиднинг маълум йўли бўлмаса, инспекциядагиларнинг гапини тушунмаса!? Дала орқали тўғри ўтиб келаверади-да у, қайси йўлдан юришни бировдан сўраб ўтирармиди?

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Корхонадан чиқаётган бадбўй ҳид Гулзоробод маҳалласига ҳам етиб боради. Боиси, бу маҳалла ҳам корхонадан 600-700 метр чамаси узоқликда жойлашган.

    3 минг 700 нафар аҳоли истиқомат қилувчи Хўжа маҳалласи аҳли эса тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекмоқда. Маълумотларга кўра, ичимлик суви қувурлари ўрнатилганига ҳам 50 йил бўлган. Бу муддат ичида улар маънан эскириб, жуда кўп ёриқлар пайдо бўлган. Табиийки, мазкур ёриқлардан қувур ичига тупроқ ва ичимлик суви сифатига таъсир кўрсатувчи бошқа нарсалар кириб қолган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Сувни ўчириб ёқишганида босим ҳисобига лойқа ва ҳатто баъзан сувга қўшилиб чувалчанглар ҳам оқиб келади, – дейди Хўжа маҳалласи фаоли Икром Тошматов. – 2 йилча бурун сувимизнинг сифатини текширтирдик. Туман СЭСдагилар уни истеъмолга мутлақо яроқсиз, деб топишди ва қайнатиб ичишни қатъий тавсия қилишди. Шу-шу сувни қайнатиб ичамиз.

    Туман «Сувоқова» давлат унитар корхонасидан маълум қилишларича, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, туман марказий сув иншоотида чуқурлиги 330 метр бўлган 2 та сув қудуғи қазилди. Улар 2019 йил январь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа шаҳар аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантириш имконини беради.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шунингдек, Деҳқонобод маҳалласида 4 минг 400 метр, Дўстлик маҳалласида 6 минг 700 метр, Бунёдкор маҳалласида 4 минг 600 метр, Бешкапада 2 минг 400 метр, Боғбонда 2 минг 800 метр, Истиқлолда 4 минг 100 метр, Маданият маҳалласида 120 метр сув тармоғи тортилиб, бир қанча сув миноралари таъмирланган.

    – Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида сўнгги йилларда кенг кўламли ишлар бажарилди, – дейди туман «Сувоқова» ДУК раҳбари Нодиржон Қудратов. – Биргина Тонг юлдузи маҳалласидан мисол. Маҳаллага айни пайтга қадар ичимлик суви тармоғи тортилмаган эди. Жорий йилда 9 минг метр тармоқ тортилиб, тоза ичимлик суви олиб борилди. Мурожаатга келсак, тўғри, ҳали камчиликлар бор ва уни бир-икки кун ёки ойда ҳал этиб бўлмайди. Боиси, шаҳарнинг марказий сув қувурлари жуда эскирган. Уни босқичма-босқич янгилаш учун эса вақт ва маблағ талаб этилади.

    20.11.2018, 18:44   Изоҳ (0)   46715
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «беҳаёларча ўйнаб», юриб кетаётган Nexia капоти устига ётиб олган қизлар 15 суткагача қамалиши мумкин

    20.11.2018, 18:41

    Ўзбекистонда «Мақом» китоб-альбоми нашр этилди

    20.11.2018, 18:37

    ДСҚда Ҳиндистон делегацияси билан маълумотларни қайта ишлаш марказлари фаолияти муҳокама этилди

    20.11.2018, 17:55

    Ўзбекистонлик модель қизча Тбилисида ўтказилган танловда гран-прини қўлга киритди

    20.11.2018, 17:44

    Марказий банк томонидан қўшимча пул-кредит инструментларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди

    20.11.2018, 17:21

    Ўзбекистонда ис газини аниқловчи янги қурилма яратилди

    20.11.2018, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Винисиус Жуниор билан музокара бошлади

    Спорт | 12 август, 15:50

    Ўзбекистонда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатган уч нафар қиз жазоланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:47

    Тошкент аэропортида икки қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:40

    “Нижний Новгородда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган” Тошкентдаги университет талабаларининг видеочиқишига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:32

    Мадонна Рим папасига Ғазога боришни даъват қилди

    Дунё | 12 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.