Олимлар фавворани эслатувчи ўта оғир қора туйнукни аниқлади. У Abell 2597 галактикалар тўплами таркибига кирувчи галактика марказида жойлашган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Қора туйнук чиқариб юбориладиган ва қайта ютиладиган молекуляр газдан иборат ёпиқ циклни юзага келтиради. Шунинг ҳисобидан унинг ташқи кўриниши фавворани эслатади.
У Ердан миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Ишлаб чиқариладиган плазмалар эса 30 минг ёруғиик йили узоқликка тарқалади.
Материал чиқариб юборилганидан кейин ипсимон туманликка қайта ютилади. Туманлик аккрецион дискни озиқлантиради ва унинг диаметри 100 минг ёруғлик йилига етади.
Изоҳ (0)