Қозоғистон 19 ноябрь куни АҚШнинг SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 ракетаси ёрдамида KazSaySat ва KazistiSat сунъий йўлдошларини учиради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Сунъий йўлдошлар учирилиши Калифорниядаги Ванденберг ҳарбий базасидан амалга оширилиши билдирилмоқда.
Мамлакат мудофаа ва аэрокоинот саноати вазирлиги вакили Асет Нуркеновга кўра, Қозоғистоннинг Falcon 9 ракеталарини танлаш қарори «фақат молиявий зарурат» билан изоҳланади: улардан фойдаланиш анча арзонга тушаётган экан.
Изоҳ (0)