Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат мудофаа вазири лавозимига киришди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен биринчи марта мудофаа вазири лавозимига киришмоқдаман ва бу ишга давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги сиёсатига қаратилган кўплаб танқидлар бор бўлган бир пайтда қўл ураётганимдан хабардорман», — деди у ўз телемурожаатида.
Нетаньяху мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги вазият туфайли муддатидан аввалги сайловларни ўтказиб, «ҳукуматни бузиш» керак эмаслигини айтди.
Исроилнинг аввалги мудофаа вазири Авигдор Либерман Ғазо секторида фаластинлик жангариларга қарши жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилишига норозилик билдирган ҳолда истеъфога чиқишини 14 ноябрь куни эълон қилган эди.
Изоҳ (0)